Ҳарир матолар: миллийлик ва замонавийлик уйғунлиги

21:04 27 Февраль 2019 Иқтисодиёт
1463 0

Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи".

Саид Раҳмонов, “Халқ сўзи online” хабар қилади. Айни пайтда “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг кўргазмалар зали ипакчилик саноати, мода оламининг энг йирик мутахассислари билан гавжум. Сабаби, бу ерда “Ипак ва мода” халқаро ипакчилик кўргазмаси ҳамда ипакли матолардан тикилган либослар намойиши бошланди.

Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи".

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева очиб берди.

Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи".

У бугун ўзбек ипакчилиги ривожланишнинг янги босқичига чиқаётганини, халқаро алоқалар мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. “Сўнгги пайтда соҳада кўплаб лойиҳалар амалга оширилиб, ҳар бир туманда хотин-қизлар учун мавсумий ва доимий иш ўринлари яратилмоқда. Натижада кўплаб қиз-жувонларимиз бандлиги таъминланмоқда. Биз билан мустаҳкам ҳамкорлик қилаётган уюшма раҳбарияти ва соҳа фидойиларига миннатдорлик билдираман”, деди у пировардида.

Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи".

 

— Бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз пиллачилик тармоғида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар, янги ипак маҳсулотларини кенг жамоатчиликка таништиришдир, — дейди “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Баҳром Шарипов. — Шу боис бу сафар уюшма таркибидаги деярли барча қайта ишлаш корхоналарини жалб қилганмиз. Чет эллик ҳамкорларимиз, халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюрган. Ўйлайманки, бу келгусида янги лойиҳалар устида ўзаро фикр фикр алмашиш имконини беради.

Халқаро тоифадаги дизайнерларнинг атлас, адрас, шоҳи каби миллий матолар асосида яратган либослар коллекцияси тақдимоти байрамона тус олди.

Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи".

Унда ўзбек эстрадаси вакилларининг шўх куй-қўшиқлари садоси остида нафис ҳамда жилвакор либослар намойиш этилмоқда. Уларга боқиб, ҳарир ва камалактус матоларнинг миллийлик ҳамда замонавийлик билан моҳирона уйғунлашувига гувоҳ бўласиз. Миллий матоларимиздан жаҳон подиумларига чиқишга лойиқ коллекциялар яратган иқтидор эгаларига тасанно айтгингиз келади.

Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи".

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019