Шавкат Мирзиёев ҳарбий госпиталда эскича ишлашдан воз кечиб, замонавий менежментни жорий этиш бўйича топшириқ берди

18:44 28 Июль 2018 Сиёсат
996 0

Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур госпитал ўтган асрнинг қирқинчи йилларида қурила бошлаган. Бугунги кунда клиника қарийб 16 гектар майдонни эгаллаган.

Шавкат Мирзиёев ушбу шифохона собиқ тузум лойиҳаси асосида қурилгани ва эскича тартибда ишлаб келаётгани, бундай замон ўтиб бўлганини таъкидлади.

Ушбу госпитални давлат-хусусий шериклик асосида иш юритишга ўтказиш, бошқарувда замонавий менежментни жорий этиш зарур. Шунда даромад ҳам бўлади, сифат ҳам таъминланади, деди Президент.

Шифохона ҳудудини оптималлаштириш, биноларни реконструкция қилиш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, бу ерга хорижий клиникалар ва мутахассисларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019