Ҳарбийлар учун яна бир кўкрак нишони таъсис этилди

12:57 08 Август 2018 Жамият
506 0
Архив фото

Қуролли кучлар тизимида “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди. Бу Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарорида кўрсатиб ўтилган.

Қарорга мувофиқ, Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самардорлигини ошириш бўйича алоҳида концепция ишлаб чиқилиб, унда белгиланган ишларни амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Ҳафтанинг ҳар жума куни “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” этиб белгиланди.

Ҳарбий хизматчилар ва ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини оширишга катта таъсир кўрсатган ишлари ва ютуқлари учун “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига икки ойлик муддатда кўкрак нишони  Низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар