Ҳарбийлар Муҳаммад Юсуф уй-музейида ҳашар ўтказди

10:18 19 Август 2019 Жамият
102 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги фармойишига биноан жорий йилнинг август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 17-18 август умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Шу муносабат билан Мудофаа вазирлиги қўшинларида, округлар, ҳарбий шаҳарча ва уларга яқин ҳудудларда, ҳарбий қисм ва муассасаларда минглаб кўчатлар ўтқазилди, дарахтлар буталаниб, оқланди, ариқ ва кўчалар хазондан тозаланди, ҳудудларга ям-яшил ўтлар ва анвойи гуллар экилди.

Унда Мудофаа вазирлигига қарашли барча ҳарбий бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

– Миллий қадриятларимизнинг боқий анъаналаридан бири ҳисобланмиш ҳашардаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида ҳарбий қисм ва муассасалар ҳудуди ва ён-атрофларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, ариқ-зовурлар тозаланди, – деди Тошкент ҳарбий округига қарашали ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилаётган капитан Дониёр Оллоберганов. – Аслида ўсимлик, нав-ниҳол экиш, уни парваришлаш азал-азалдан эзгу иш саналади. Шундай экан, инсон руҳиятини озиқлантирувчи ва роҳат бағишловчи бундай ишларда иштирок этиш барчамиз учун ҳам мароқли, ҳам ҳузурбахшдир.

Таъкидлаш керакки, умумхалқ ҳашарида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳам фаол иштирок этиб, юртимиз ободонлигига ўз ҳиссасини қўшди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019