Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар имтиёзи қайси йўналишга ўтади?

10:15 20 Август 2019 Жамият
116 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ҳукумат қарорибилан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар берди Адлия вазирлиги телеграмм канали.

Низомга мувофиқ, тавсияномага эга абитуриентлар учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул бўйича давлат буюртмаси параметрларига қўшимча равишда алоҳида қабул  кўрсаткичлари белгиланади.

Алоҳида қабул кўрсаткичлари ҳар бир ОТМ бакалавриатига (ҳар бир таълим шакли – кундузги, кечки, сиртқи бўйича) давлат буюртмаси параметрларининг 5 фоизини ташкил этади.

Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган, тавсияномага эга абитуриентлар талабаликка тавсия этилади. 

Низомга кўра, тавсияномага эга абитуриентлар улар учун белгиланган биринчи олий таълим муассасаси бўйича танловда иштирок этади. 

Улар мазкур йўналишда ўқишга киролмаган тақдирда, кейинги таълим йўналишларида танловда умумий тартибда қатнашади (яъни, бу йўналишларда тавсияноманинг аҳамияти бўлмайди, барча абитуриентлар қатори умумий рақобатга киришади).

Эслатиб ўтамиз, мазкур Низом талаблари олий ҳарбий таълим муассасалари, Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, нодавлат ОТМларга нисбатан татбиқ этилмайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019