Ҳарбий қисмга ташриф буюрган ёшлар муҳандислик тайёргарлиги бўйича илк кўникмаларга эга бўлишди

17:54 28 Октябр 2019 Жамият
123 0

Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалари томонидан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишини шакллантириш, ўқувчиларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарликдан назарий билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри 14-сонли умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари шаҳардаги ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ҳарбий хизматчилар ҳамроҳлигида машғулотларда иштирок этишди.

Уларга муҳандислик тайёргарлиги ва оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш фанлари бўйича ҳарбий хизматчилар томонидан амалий машғулотлар ўтказилди.

Машғулотлар жараёнида ўқувчилар муҳандислик тайёргарлиги ва оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича ҳарбий хизматчилар ёрдамида амалий меъёрларни бажаришди.

Ҳарбий қисмдан олам-олам таассурот олган ёшлар машғулотлар орқали илк ҳарбий кўникмаларга эга бўлишди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019