Ҳарбий хизматчиларга янги уйлар топширилди

14:51 26 Март 2019 Жамият
236 0

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригида “Биз давлатимиз мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш, етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашга, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга бундан кейин ҳам алоҳида эътибор қаратамиз.

Масалан, 2019 йилнинг ўзида ҳарбий хизматчилар учун имтиёзли кредитлар асосида 116 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилади. Ҳарбий хизматчиларнинг 700 дан зиёд фарзандлари олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Шунингдек, ҳарбий шаҳарчаларни обод қилиш, уларнинг ҳудудида замонавий инфратузилмалар барпо этиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар изчил давом эттирилади” дея таъкидлаган эди.

Булар амалда ўз ифодасини топмоқда. Куни кеча Нукус гарнизонида ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийларига янги уйларнинг калитлари топширилгани фикримиз тасдиғидир.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бундай саъй-ҳаракатларда давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низом” муҳим асос бўлиб хизмат қилаётганини қайд этишди.

Нукусдаги 30 хонадонга мўлжалланган янги кўп қаватли тураржойда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча шароит яратилган. Бунинг учун уй соҳиблари ўз миннатдорликларини билдиришди.

Нукус шаҳар маданият ходимлари иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга янада хуш кайфият бағишлади.

Ҳидоят АҲМЕДОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019