Ҳарбий хизматчилар тоғ тизмаларида мураккаб вазифаларни бажариш кўникмасини оширмоқда

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Сурхондарё вилоятида жойлашган дала-ўқув майдонларининг бирида кечган амалий машғулотлар жараёни замонавий жанг услублари негизида бошланди. Эрта тонгдан “Йиғин!” сигнали берилгач, ҳарбий хизматчилар полигон томон йўл олдилар.
Бўлинмаларнинг жипслигини янада мустаҳкамлаш, ўз мутахассисликлари бўйича билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур машғулотда ҳарбий хизматчилар тоғ тайёргарлигига оид билим ва малакаларини мустаҳкамлашди.
Шахсий таркибнинг тоғ тайёргарлигига оид кўникмаларини тобора мустаҳкамлаб боришни таъминлайдиган ўқув нуқтасида гуруҳ шахсий таркиби тоғ тайёргарлиги бўйича амалий машқларни бажарди.
Шундан сўнг шахсий таркиб тоғли тўсиқларга чиқиш, тушиш, жанговар позицияни эгаллаш машқларини амалда бажаришди. Бу жараёнда шахсий таркиб тактик ҳаракатланиб, ён атрофни кузатиш учун дозорлар қўйди, шу орқали эҳтимолий хавфнинг олди олинди.
Эътироф этиш лозимки, гуруҳ шахсий таркиби тактик ҳаракатланишнинг турли усулларини реал вазиятга яқинлаштирилган машқлар орқали ўрганишди. Бундай ёндашув эса бугунги эҳтимолий вазиятларда жанг олиб боришнинг энг устувор томонларини ўзлаштириш имконини беради.
Шахсий таркиб тоғ ва чўл шароитида жанговар вазифани бажариш, ҳар қандай тоғ тўсиқларини енгиб, жисмоний кўникмасини яна бир карра оширди. Уларнинг профессионал тайёргарликларни қанчалар ўзлаштиргани, маҳорат ва малакага эга эканликлари бўлинма командирлари томонидан диққат билан кузатиб борилди.
Машғулотларнинг ўзига хос мураккабликлари бор. Ўтган вақт мобайнида машқларда тобланган юрт посбонлари бу гал ҳам вазифани тўлақонли бажардилар.
Алибек ОМОНТУРДИЕВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва
оммавий коммуникациялар департаменти
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- “Российская газета”: “Шарқий экспресс”. Ёхуд Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва туризм инфратузилмаси қай аҳволда? Мутасаддилар жавоб берди
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
02 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: