Ҳарбий ҳамкорлик: Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий хизматчилари муҳандислик тайёргарлиги йўналишида ўзаро тажриба алмашмоқда

13:20 21 Август 2019 Жамият
73 0

Марказий ҳарбий округ Фориш тоғ полигонида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий хизматчилари ўртасида муҳандислик тайёргарлиги бўйича ўқув-амалий машғулотлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Унда икки мамлакатнинг малакали мутахассислари ўзаро тажриба алмашиб, турли тренинг ва машғулотларни бажаришмоқда. Уларнинг бирида Ҳиндистон Қуролли Кучлари муҳандислари гуруҳи вакиллари подполковник Прасант Бист, катта сержант Анил Кумар, сержант Бижай Кумар Рай шартли йўлларга бомба ва миналарни ўрнатиб чиқишди.

Тажрибали муҳандис-сапёрлардан иборат ҳарбий хизматчиларимиз махсус ўргатилган хизмат ити, мина қидирувчи ускуналар ва хавфсизликни таъминловчи замонавий ҳимоя кийимларида машқларни бажаришди. Ҳар икки томон ўқув машғулотнинг самарали ва юқори даражадаги талабларга жавоб бера олишини таъминлаш мақсадида машқларни реал вазиятларга яқинлаштирган ҳолда олиб бормоқда. Ўзбек ҳарбий муҳандислари ўрнатилган мина ва бомбаларни қидириб топиш ҳамда уларни зарарсизлантириш борасида ўзларининг нималарга қодир эканликларини ҳар томонлама намойиш этишди.

Ўз навбатида ҳиндистонлик йўриқчилар ҳарбийларимиз топшириқни бажараётган пайтда шартли равишда миналардан бирини портлатишди. Бу жараёнлар дастурга мувофиқ амалга оширилиб, машғулотнинг реал вазиятга яқинлаштирилган ҳолда ўтишини таъминлади. Ўрнатилган қолган бомбалар ҳам қидириб топиш жараёнидан сўн,г қоидага биноан тажрибали сапёрларимиз томонидан зарасизлантирилди. Шунингдек, ҳар икки давлат ҳарбий муҳандислари террорчилар томонидан мина ва бомба тайёрлашда ишлатадиган портловчи моддалардан фойдаланган ҳолда ўзаро тажриба алмашишди.

Якунга кўра подполковник Прасант Бист ютуқ ва камчиликлар нимлардан иборат бўлганлигига эътибор қаратди. Ҳиндистон армияси тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ўз таклиф-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Террорчилик таҳдиди кучайган вазиятларда, улар фойдаланадиган портловчи воситалар таркибини ўрганиш муҳим аҳамият касб этишига алоҳида тўхталиб ўтди. Фориш тоғ полигонида ўтказилаётган икки томонлама ўқув машғулотлар тажрибаси ҳар икки давлат ҳарбий салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этишига шубҳа йўқ.

Машғулот давомида Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти мухбири подполковник Прасант Бистдан интервью олди.

-Ўзбекистонда бизнинг ҳамкорликдаги машғулотларни олиб боришимиз учун яратилган шароитлардан жуда ҳам мамнунман. Мудофаа вазирлиги мутахассисларининг қўлбола портлаш ускуналарини топиш ва уларни зарарсизлантириш борасидаги тажрибалари мақтовга лойиқ. Муҳандис-сапёрлар энг сўнгги замонавий ускуналар билан таъминланган экан. Полигондаги шарт-шароитларни кўриб, рости ҳайратда қолдим. Жисмоний тайёргарликка жуда катта эътибор берилар экан. Ушбу ўтказилаётган машғулотлар ҳар икки давлат мутахассислари учун янги тажрибаларни ўрганиш имкониятини яратди. Юртингизга биринчи ташрифим ижобий таассурот ва тажрибаларга бой бўлмоқда, – дейди у.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019