Ҳар бир сайлов округидаги ўртача сайловчилар сони маълум бўлди

17:47 07 Октябр 2019 Жамият
1157 0

Архив фото

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича сайлов округларини тузиш масаласи Сайлов кодексининг 9-моддасида батафсил ёритилган.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун бир юз элликта ҳудудий сайлов округини тузади.

Бунда ҳар бир сайлов округидан биттадан депутат сайланади.

Сайлов округларининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида сайловчилар сонига тенг ҳолда белгиланади.

Сайлов округларини тузишда сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши, қоида тариқасида, ўн фоиздан ошмаслиги керак.

Сайлов округларининг рўйхатлари, уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашган ери кўрсатилган ҳолда сайловдан камида етмиш беш кун олдин, яъни 8 октябрга қадар Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.

Юқоридаги талабларга асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан ўз ҳудудларида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш ҳақида тақдимномалар киритилди.

Мазкур тақдимномаларни инобатга олган ҳолда Марказий сайлов комиссияси томонидан республикамиз бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун бир юз элликта ҳудудий сайлов округларини тузиш ҳақида қарор тайёрланди.

Унга кўра:

Республикамиз маъмурий-ҳудудий бирликларининг ҳар бирида тўрттадан (Сирдарё вилоятида) 17 тагача (Фарғона вилоятида) сайлов округлари тузилиши белгиланган.

Сайлов кунига қадар мамлакатимизда овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчиларнинг умумий сони тахминан йигирма миллион олти юз минг нафар атрофида бўлишидан келиб чиқиб, ҳар бир сайлов округидаги ўртача сайловчилар сони 137 минг 279 нафарни ташкил этмоқда.

Республикамиз ҳудудлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, қуйидагича рақамларни кўриш мумкин.

Қорақалпоғистон Республикасида 8 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Нукус, Тўрткўл, Элликқалъа, Амударё, Хўжайли, Чимбой, Орол, Ақманғит сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 141 минг 221 нафар;

Андижон вилоятида 14 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Андижон, Олтинкўл, Бўз, Шаҳрихон, Асака, Марҳамат, Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Избоскан, Хортум, Чинобод, Истиқлол, Жалақудуқ сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 137 минг 137 нафар;

Бухоро вилоятида 9 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Бухоро, Когон, Шохруд, Ибн Сино, Варахшо, Пайкент, Жилвон, Ғиждувон, Вобкент сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 133 минг 73 нафар;

Жиззах вилоятида 6 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Жиззах, Дўстлик, Зомин, Ғаллаорол, Пахтакор, Шароф Рашидов сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 132 минг 306 нафар;

Навоий вилоятида 5 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Навоий, Қизилтепа, Зарафшон, Хатирчи, Нурота сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 129 минг 625 нафар;

Наманган вилоятида 13 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Дўстлик, Сардоба, Тошбулоқ, Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Норин, Мингбулоқ сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 131 минг 70 нафар;

Самарқанд вилоятида 16 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Регистон, Сўғдиёна, Оқдарё, Булунғур, Пайариқ, Қўшработ, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Зиёвуддин, Нуробод, Пастдарғом, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, Қоратепа сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 144 минг 506 нафар;

Сирдарё вилоятида 4 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Гулистон, Сайхун, Янгиер, Боёвут сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 127 минг 468 нафар;

Сурхондарё вилоятида 11 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Шеробод, Ангор, Термиз, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой, Денов, Сариосиё, Узун сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 139 минг 299 нафар;

Тошкент вилоятида 13 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Ангрен, Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Зангиота, Олмалиқ, Паркент, Нурафшон, Чиноз, Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Дўстобод сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 140 минг 821 нафар;

Фарғона вилоятида энг кўп 17 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Бешариқ, Данғара, Яйпан, Қўқон, Учкўприк, Бувайда, Бағдод, Риштон, Олтиариқ, Қўштепа, Марғилон, Фарғона, Водил, Тошлоқ, Қува, Қувасой, Навбаҳор сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 137 минг 236 нафар;

Хоразм вилоятида 8 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Урганч, Боғот, Гурлан, Ҳазорасп, Хонқа, Хива, Шовот, Қўшкўпир сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 149 минг 495 нафар;

Қашқадарё вилоятида 14 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Қарши, Бешкент, Қамаши, Нишон, Косон, Касби, Китоб, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Ғузор, Деҳқонобод, Муборак, Кўкдала сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 138 минг 521 нафар;

Тошкент шаҳрида 12 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Оқтепа, Дархон, Темирйўлчилар, Қорақамиш, Саноат, Дўмбиробод, Бодомзор, Астробод, Тўқимачи, Кўкча, Қўйлиқ, Шайхонтоҳур сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 128 минг 782 нафарни ташкил этмоқда.

 Махмуд ИСТАМОВ , 

Марказий сайлов комиссияси

раиси ўринбосари


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019