Ҳар бир давлат ташкилотида жамоатчилик кенгаши тузилади

09:19 06 Июль 2018 Жамият
631 0
Иллюстратив фото

“Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинган.

Қарорга кўра ҳар бир давлат ташкилотида ҳузурида, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳузурида жамоатчилик кенгашлари тузилади.

Жамоатчилик кенгашлари давлат органи раҳбарининг қарорига асосан тузилиб, унга меҳнат фахрийлари, обрўли фуқаролар, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қабул қилинади.

Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқаролар ва давлат органлари ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини бажариш Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифаси ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар