Ҳар бир бола – эътиборда!

16:46 28 Май 2020 Жамият
278 0

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ташаббуси билан, БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда 1 - июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан, Зангиота туманидаги 24-сонли вояга етмаганлар жазони ижро этиш колониясида тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, тарбияланувчиларнинг ўқув жараёнлари тугаганлигини ҳамда пандемия шароитларини инобатга олиб, ҳар бир тарбияланувчиларнинг қизиқишлари ўрганилди.

Бундан ташқари, муассасада болаларни сақлашнинг шарт-шароитлари ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши ҳолатларига ҳам эътибор берилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш учун ўзлари ёқтирган спорт инвентарлари, расм чизиш буюмлари, шахмат ва шашка анжомлари етказиб берилди.

Бундан асосий мақсад – муассаса тарбияланувчиларини вақтларини самарали ўтказиш, соғлиғини мустаҳкамлаш учун шароит яратиш ҳисобланади.

Шу билан бирга, муассасадаги ҳар бир бола Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами билан табрикланиб, улар давлатнинг эътибори ва ғамхўрлигида эканлиги таъкидланди.

Тадбир санитария - гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?