Ҳамкорликнинг янги одимлари...

Хабарингиз бор Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси Россия Федерациясида хизмат сафарида. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик масалаларига бугун федерация алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу маънода истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инсон манфаатлари соҳасини назорат қилиш бўйича федерал хизмати (Роспотребнадзор) раҳбарияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан учрашув ўтказилди.
Учрашувда, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Россия Федерацияси истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инсон манфаатлари соҳасини назорат қилиш бўйича федерал хизмати (Роспотребнадзор) ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва истеъмолчиларнинг транс-чегара шикоятларини кўриб чиқиш соҳасида ҳамкорлик масалалари, туризм соҳасида икки давлат фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, сайёҳларни тўлақонли ахборот билан таъминлаш, уларнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларининг бузилишини олдини олиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари юзасидан фикрлар алмашилди. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси Халқаро истеъмолчилар конфедерациясига аъзо бўлди, Жанубий Корея истеъмолчилар агентлиги, Ҳиндистон Истеъмолчилар ассоциацияси, Озарбайжон озод истеъмолчилар иттифоқи, Туркия истеъмолчилар ҳуқуқлари ассоциацияси, Қозоғистон истеъмолчилар ташкилоти, Тожикистон истеъмолчилар иттифоқи каби қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Россиянинг истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инсон манфаатлари соҳасини назорат қилиш бўйича федерал хизмати (Роспотребнадзор) билан ҳамкорликни йўли қўйилиши эса истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида улкан қадамлардан биридир.Ҳамкорлигимиз географиясининг кенгаяётгани нафақат Ўзбекистонда балки бошқа давлатларда ҳам фуқароларимизни истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашга асос бўлиб хизмат қилади.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Иқтисодиёт университети беш кунлик таълим тизимига ўтди
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
02 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: