“Halal food”: ўзбек миллий таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарси ўтказилади

18:33 21 Февраль 2019 Жамият
704 0

Фото: Камил Еникеев.

Саид Раҳмонов, Истам Иброҳимов/“Халқ сўзи ONLINE” хабар қилади.

Бугун Бухорода ўз ишини бошлаган I Халқаро зиёрат туризми форуми дастури ниҳоятда ранг-баранг. Шу боис мазкур нуфузли тадбир иштирокчилари ҳам зиёрат, ҳам машварат, ҳам саёҳат қилиш имкониятига эга бўлишмоқда.

Фото: Камил Еникеев.

Дарҳақиқат, форум кундалигига кўра, дастлабки куни Бухоронинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари, муқаддас қадамжолари, хусусан, етти пир — Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуалари зиёрат қилинади. Тадбирнинг иккинчи кунида меҳмонлар халқаро форумда иштирок этиши, B2B форматидаги мулоқотларга киришишлари мумкин.

Фото: Камил Еникеев.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг форумга масъул ходими Шерзод Султоновнинг айтишича, форумнинг сўнгги куни, яъни 23 февралда Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси меҳмонлар шарафига Тошкентда “10 Halal food” мавзуида маҳорат дарси ўтказишади. Унда 10 турдаги ўзбек миллий таомлари тайёрланиб, махсус кечки овқат дастурхони ёзилади.

Фото: Камил Еникеев.

Айтиш жоизки, 2018 йилдан бошлаб мамлакатимизнинг умумий овқатланиш шохобчалари ва ресторанларида “ҳалол” стандартини амалиётга жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 2018 йил февраль ойидан бошлаб ISO 22000 ва “Ҳалол” озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича умумий қўлланма” Oʻz DSt 3286:2018 давлат стандарти расман жорий этилгани ана шу саъй-ҳаракатлар натижасидир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019