Жаҳон чемпионати финалини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди

09:54 13 Июль 2018 Спорт
1393 0
 Фото: РИА Новости

Аргентиналик ҳакам Нестор Питана чемпионати финал ўйинига тайинланди.

Унга қанотларда ватандошлари Эрнан Майдана ва Хуан Белатти ёрдам беришади. Захира ҳаками — Бьорн Куйперс, захира ассистенти — Эрвин Зейнстра (ҳар иккаласи ҳам Голландия).

Жаҳон чемпионати финалида Франция — Хорватия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 15 июль куни Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Бу Нестор Питана учун ЖЧ-2018даги бешинчи, жаҳон чемпионатлари тарихидаги 9-ўйин бўлади.

43 ёшли рефери бу кўрсаткич бўйича дунё рекорди соҳиби, ўзбекистонлик Равшан Эрматовга яқинлашиб олади. Ҳамюртимиз ҳисобида 11та ўйин бор.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019