Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишини балл асосида баҳолаш тизими жорий қилинади

13:56 25 Октябр 2018 Жамият
1064 0

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишини ҳар йилда 12 балл асосида баҳолаб бориш тизими жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни жарима балл асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш тўғрисида“ги қарори лойиҳасида кўрсатиб ўтилган.

Қарор ҳукуматнинг 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шунингдек ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш маданиятини ошириш мақсадида чиқарилмоқда.

Унда балл орқали баҳолаш учун қуйидаги тартиблар белгилаб қўйилади:

  • 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишини ҳар йилда 12 (ўн икки) балл асосида баҳолаб борилади;
     
  • миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолати йил бошидан шу йилнинг якунига қадар берилган 12 баллдан айириб ташлаш орқали ҳисобланади;
     
  • ҳайдовчи томонидан йил мобайнида (1 январдан 31 декабрга қадар) берилган 12 балл 0 ва ундан паст бўлганда, ҳайдовчи қўшимча имтиҳондан ўтказилади;
     
  • ҳайдовчи қўшимча имтиҳондан ўтган тақдирда, йил якунига унга бир маротаба қўшимча 3 балл берилади;
     
  • йил якунига қадар берилган балл сарфлаган, шунингдек қўшимча имтиҳонни топшира олмаган, ҳайдовчилар суд томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади;
     
  • миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган фуқароларга бериладиган 12 балл фақат бир йил мобайнида, яъни йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган даврига қадар амал қилади ҳамда сақланиб қолган баллнинг кейинги йилга ўтказилишига йўл қўйилмайди;
     
  • истисно тариқасида, йил мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга, рағбатлантириш тариқасида, кейинги йил учун имтиёзли 6 балл берилади (қўшимча 6 балл фақат йил якуни бўйича йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга берилиб, фақат бир йилнинг натижасига кўра кейинги йилда бериладиган 12 баллга қўшилади);
     
  • йил мобайнида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидаларини жарима балли асосида баҳолаш йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора ҳисобланиб, ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун 12 баллдан айирилган жарима баллари йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ҳайдовчини қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосий жазо (жарима)дан озод этилмайди.


Жарима баллари сарф қилиб бўлган ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон топширишда тўланадиган тўловлар ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига ўтказилади.

Ички ишлар вазирлиги 2019 йилнинг 1 июнигача Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси эга бўлган фуқароларга электрон шаклда 12 балл бериш ва ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда уларни айириб ташлашнинг электрон тартибини жорий этишга йўналтирилган амалий чора-тадбирлар кўриб чиқади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019