Ҳайдовчилар норози. Урганчдаги пулли автотураргоҳларни ким тартибга солади?

13:56 27 Декабрь 2018 Жамият
640 0

Иллюстратив фото

Бу савол Урганч шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари томонидан бот-бот янграмоқда. Сабаби, уларнинг кўпчилиги у ердаги деҳқон бозори ва йирик савдо мажмуалари яқинидаги пулли автотураргоҳларда шундай англашилмовчиликка дуч келишмоқда.

Маълумки, бундай жойларда автомобиллар ҳамиша кўп бўлади. Ҳар бир ҳайдовчи машинасини қўйгани учун пул тўлайди ва шу бўйича унга квитанция берилади. Тасдиқланган прейскурант (нархнома) бўйича бундай хизматнинг бир соатлик нархи 2500 сўм. Бироқ квитанцияга автотураргоҳга кириш ва у ердан чиқиш вақти қайд этилмаяпти. Ҳатто хизматларни касса чекини бермасдан кўрсатиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

— Шаҳарга ҳар куни ишга келаман ва тураргоҳ хизматларидан фойдаланаман, — дейди Боғот туманилик А. Жуманиёзов.— У пулли бўлса ҳам, бу ерда на санитария меъёрлари, на ёнғин хавфсизлиги, на машиналарни жойлаштириш тартибига риоя этилади. Белгилар ва ишоралар, пластик карточкалар учун терминаллардан асар ҳам йўқ.

“Урганч савдо уйи” МЧЖ олдидаги автотураргоҳда ҳам шунга ўхшаш вазият. Бу ерда ҳам юқорида айтиб ўтилган қоидабузарликларга дуч келиш мумкин. Кириш жойи жуда тор ва ҳайдовчилар учун ўта ноқулай. Маълум бўлишича, бошида у фақат савдо мажмуаси ходимлари автомобиллари учун мўлжалланган экан. Кейинчалик у ер пулли жойга айлантирилган. Бироқ автомобилларнинг бекам-кўст сақланишига ҳеч ким жавоб бермайди. Асосий вазифа — автоуловни олиб кириб қўйганлик учун пул ундириш бўлиб қолган.

“Darital Shoes” МЧЖ олдидаги автотураргоҳдаги ҳолат бундан-да, баттар. Яъни у ерга бир жойдан кирилади ва чиқилади! Бу эса авария ҳолатини юзага келтирмоқда. Яққол кўриниб турган камчиликлар ҳамда автомобиль эгаларининг кўп сонли шикоятларига қарамай, ҳеч ким ушбу муаммони ҳал этишга уринмаётганга ўхшайди.
Латофат САИЛХОНОВА,
мухбиримиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019