Ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослагани акс этган видео тарқалди

17:14 12 Июнь 2019 Жамият
1071 0

Ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги келиб чиққан можаро акс этган видеолар тарқалди.

Фойдаланувчиларнинг хабар беришича, воқеа Жиззах вилоятида содир бўлган. Унда йўл патруль хизмати инспектори ва ҳайдовчи ўртасида низо келиб чиққанини кўриш мумкин.

Қайд этилишича, ҳайдовчи ЙПХ ходимининг ўзини тўхтатганидан норози бўлиб, уни дўппослаб кетган.

Ҳозирча ушбу ҳодиса қачон ва айнан қаерда содир бўлгани аниқ эмас. ИИВ бу борада расмий маълумотлар тақдим этмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?