“Ҳайдаб чиқаришяпти” эмас, янги уйларга кўчиришяпти

Фото: «Халқ сўзи»
“Озодлик” радиосининг 2019 йил 11 январь куни “Сиздан телеграмм” лойиҳасида чоп этилган “Марказдаги уйимизни бузиб шаҳар четига кўчиришмоқда” хабари ҳамда 15 январь куни “Фергана news” сайтида “Жители Гидролизного городка рассказали Мирзиёеву о бесчинствах властей Ферганы” мақоласи эълон қилинди.
Унда иддао қилинишича, Фарғона шаҳри марказидаги эски уйлар эгалари кўчмай туриб бузилиши бошланган. Муаммога аниқлик киритиш мақсадида масала билан қизиқдик.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларининг айтишича, бу маълумотлар расмий тарзда ўз тасдиғини топмаган.
Дарҳақиқат айни кунларда Алишер Навоий, Соҳибқирон Темур ҳамда Фаробий кўчаларида маънан эскирган 2 қават тураржой биноларини бузиш ишлари бошланган. Бу борада хонадон эгаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларни мукаммал тарзда уй билан таъминлашга алоҳида эътибор билан ёндашилган.

Фарғона шаҳар ҳокими Х. Хабибидиновнинг 2019 йил 15 январ кунги 92-01-22 сонли хатида келтирилишича, тураржой биноларининг бузилиши муносабати билан тегишли тартибда мазкур уйларда яшаган фуқароларга Фарғона шаҳри, Регистон кўчасида янги қуриб битказилган, тўлиқ таъмирланган замонавий уйлар таклиф этилмоқда ва розилик аризаларига асосан фуқароларга қонуний тартибда ажратиб берилмоқда.
Суриштирув жараёнида биз Регистон кўчасида фойдаланишга топширилаётган янги 3 ва 4 кўп қаватли уйларнинг шароити ҳамда инфратузилмаси билан қизиқдик. Гувоҳ бўлишимизча, замонавий уйларнинг биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатишга мослаштирилган. Ушбу ҳудудда Фарғона марказий “Истиқлол” ўйингоҳи, унга туташ футбол мактаби, вилоят адлия бошқармаси, автомобиль транспорти вилоят бошқармаси ҳамда аниқ фанларга ихтисослаштирилган “Парвоз” ўрта таълим мактаби фаолият кўрсатади.

— Регистон кўчасида янги ва замонавий бунёд этилган 4-уй, 2 хонали 19-хонадонга ўз розилигим билан кўчиб ўтдим, — дейди Алишер Навоий кўчаси, 38-уйда яшаган К. Асанова. — Ушбу янги хонадон аввалги уйимиздан ижобий маънода кўп жиҳатлари билан фарқ қилади. Масалан, кенг ва ёруғ, ишончли, замонавий дизайн ва сейсмик жиҳатлар биринчи ўринга олиб чиқилган. Ошхона қисмида, аввало, аёлларнинг эҳтиёжлари хисобга олинган.

Бундан ташқари, Фарғона шаҳри, Регистон кўчаси 3 ва 4-уйлар кесишган Соҳибқирон Темур кўчаси ҳудудида Фарғона шаҳар ҳокимининг 2016 йил 14 июндаги 745-сонли қарорига асосан, савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, 200 ўринли мактабгача таълим муассасаси, ёпиқ сузиш ҳавзаси, автомобиллар сақлаш жойи, замонавий кўп қаватли уйлар, 2 қаватли коттеж жамламаси қуриш ишлари бошланган.
Элёржон ЭҲСОНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: