Ҳабиб Нурмагомедов ғалабадан сўнг рекорд даражада гонорар ишлаб олди

10:17 10 Сентябр 2019 Спорт
192 0

Аралаш қоидали яккакурашларнинг енгил вазндаги UFC чемпиони, россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов 6 090 000 доллар ишлаб олди. Бу ҳақда Sports Daily хабар берди. Мазкур рақам UFC промошни тарихидаги энг рекорд кўрсаткичдир.

Хабарингиз бор, яқинда у  рақиби америкалик Дастин Порьени 3-раундда, муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, ўз камарини муносиб ҳимоя қилган эди.

Даромаднинг 6 миллион доллари кафолатланган гонорар, 50 минг доллари кечада яхши чиқиш қилгани бонус ва яна 40 минг доллари жанг олдидаги тадбирларда иштирок этгани учун келиб тушган.

Рақиби Дастин Порье эса, мағлубиятга учраганига қарамай, 290 минг доллар ишлаб олган (250 минг жанг учун плюс 40 минг жанг олди фаолияти учун).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019