Ҳабиб Нурмагомедов энг кучли MMA жангчилари рейтингида нечанчи ўринни эгаллади?

22:21 01 Июнь 2020 Дунё
409 0

CBS талқинига кўра мазкур спорт турининг энг кучли вакиллари рўйхати тузилди. Америкалик Жон Жонс энг яхши жангчи деб эътироф этилган. Иккинчи ўринни бразилиялик Андерсон Силва эгаллаган бўлса, учинчи ўрин канадалик Жорж Сен-Пьерга насиб этди.

Шунингдек, рейтингда иккита россиялик ҳам бор: 43 ёшли Федор Эмелианенко 4-ўринни, 31 ёшли Нурмагомедов эса 6-ўринни эгаллади.

CBS маълумотларига кўра, аралаш жанг санъатлари тарихидаги энг кучли жангчилар рейтинги:

1. Жон Жонс

2. Андерсон Силва

3. Жорж Сен-Пьер

4. Федор Эмелианенко

5. Деметрий Жонсон

6. Ҳабиб Нурмагомедов

7. Жозе Алдо

8. Дэниел Кормье

9. Конор МакГрегор

10. Метт Хюз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?