Ғузорлик заргар Амир Темур муҳр-узуги нусхасини яратди

18:01 11 Сентябр 2019 Маданият
290 0

Қўқон шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Қашқадарё вилоятидан 60 нафар ҳунарманд 23 йўналиш бўйича иштирок этмоқда. Улар орасида яқинда “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган ғузорлик Шарифжон Раупов ҳам бор.

ҳунарманд шу кунга қадар дунёнинг энг нуфузли музейларида сақланаётган энг қадимий миллий заргарлик буюмларимизнинг 400 дан ортиқ турини қайта тиклашга муваффақ бўлди.

– Бу қадимий ва ноёб турларни тиклаш учун жаҳонда эътироф этилган музейларнинг расмий интернет сайтлари, китоблар, журналларни мунтазам кузатиб жуда кўп вақт сарфлаганман, –дейди ҳунарманд Шарифжон Раупов. – Мамлакатимиздаги деярли барча музейларимизда бўлганман. Чунки ҳар қайси ҳунарманднинг келажаги ва ижод сермаҳсуллиги унинг ижодий ёндашувига боғлиқ. Эътиборли жиҳати ва хулосам шуки - ҳар қандай заргарлик буюмларимиз тарихат шунчаки яратилмаган. Балки ҳар бирининг ўзига хос маъно ва мазмуни, моҳияти,яратиш усули, устанинг ўзига хос йўли мужассам бўлган. Заргарлар тили билан айтганда ҳар бир санъат намунаси ўзини “танитиб” турган.

Икки йил бўлди Соҳибқирон бобомизнинг узуклари ҳақида ўқиб қолдим. Шундан бери шу мавзу ҳақида маълумот тўплайман. Юзлаб саволлар тинчлик бермайди. Узук мавжудми? Ҳозир қаерда сақланяпти? Нега мамлакатимизда эмас. Аслини кўриб ундан нусха олса бўладими... Бу узук тарих силсиласида қанчадан қанча тақдирларга, талатўп урушлар ва ривожланишларга гувоҳ бўлмади,дейсиз! Хуллас, узукнинг аслидек нусха ясаш фикри буткул мени ўзига “касал” қилди. 24 тўрт ой тинимсиз изланиш билан шу узукнинг ноёб нусхасини тиклашга муваффақ бўлдим. Гардишидаги нақшлар, айлана қирғоғидаги арабий ёзувлар, узук кўзидаги нефрит тошидан қилинган муҳр белгиси – ҳаммасини аслидек ўхшатишга ҳаракат қилдим.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, тарихчи Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, 1405 йилда Хитойга юриши чоғида вафот этган А.Темурнинг жасади Самарқандга юборилишидан аввал Ўтрорда Сароймулкхоним, Амир Шоҳмалик ва Амир Шайх Нуриддинлар ўзаро келишиб Соҳибқироннинг васиятига кўра, салтанат муҳри ўз аксини топган унинг узуги, қиличи ва отини Хуросон пойтахти Хирот шаҳрига – Шохруҳ Мирзога юборишади. Шохруҳ Мирзонинг вафотидан сўнг анча тарихдан “ўчиб” кетган узук бирданига Ҳусайн Бойқаро қўлида “пайдо бўлади”. Бойқаро вафотидан сўнг дафн пайти ҳам узук унинг қўлидан олинмайди. 1965 йилга келиб ўша пайтдаги Афғонистон қироли таклифи билан шоҳнинг қабри очилиб олимлар томонидан қирол Муҳаммад Зоҳиршоҳга узук совға қилинади. Унинг жияни Муҳаммад Довуд 1973 йилда давлат тўнтариши қилгандан сўнг муҳр-узукни АҚШ нинг Метрополитен музейига сотиб юборади. Айни пайтда муҳр-узук АҚШнинг Метрополитен музейида сақланмоқда.

Элёржон Эҳсонов, “Халқ сўзи” мухбири.

Хурсандбек Араббоев олган суратлар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019