Ғузорда жарима майдончасида турган Matiz ёниб кетди

17:39 11 Июнь 2018 Жамият
703 0

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 9 июнь куни  Мустақиллик кўчасида жойлашган автомашиналар жарима майдончасида сақланаётган “Матиз” русумли автомашинасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ёнғин оқибатида “Матиз” автомашинаси тўлиқ ёниб зарар кўрган ва унинг ёнида турган “Эпика” русумли автомашина, ҳамда “Кобальт” русумли автомашиналари иссиқлик таъсиридан қисман зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019