Гусейн ГУЛИЕВ: “Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон имиджини яхшиламоқда ва давлат учун жуда зарур бўлган инвестицияларни жалб қиляпти”

15:27 30 Август 2018 Сиёсат
111 0

Гусейн ГУЛИЕВ, Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— Ўзбекистон Марказий Осиёдаги муҳим давлатлардан бири эканлигини кўп бор мамнуният билан таъкидлаганмиз. Зеро, унинг иштирокисиз бирор масалани ҳал этиб бўлмайди.

Президент Шавкат ­Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан ўзгаришларга келадиган бўлсак, Озарбайжон ижтимоий-­сиёсий доираларида улар тан олинмоқда ва давлат раҳбарининг улкан хизмати эканлиги эътироф этилаётир. Ўзбе­кистон Президентининг оқилона сиёсати нафақат мамлакат ва минтақада тинч­лик, барқарорликни, балки қўшни давлатлар билан алоқаларни ҳам мустаҳкамлашга хизмат қилди. Бу, ўз нав­батида, мамлакат салоҳиятини сезиларли даражада оширди.

Озарбайжонда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон имиджини яхшиламоқда ва давлат учун жуда зарур бўлган инвестицияларни жалб қиляпти, дея ҳисоблашади. Мамлакат иқтисодиётининг кўплаб тармоқлари ислоҳ этилди ва йирик корхоналар очилди. Пировардида иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодиёт ва экспортни диверсификация қилиш каби кўплаб мақсадларга эришилмоқда.

Қардош Ўзбекистоннинг мустақиллик ва давлатчиликни мустаҳкамлаш йўлидан ишонч билан кетаётгани, қолаверса, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалардаги муваффақиятлари бизни чин дилдан қувонтиради. Озарбайжон ва Ўзбекистонни анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик ришталари боғлаб туради. Ишончим комилки, халқимиз хоҳиш-иродасига уйғун бўлган ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлашга асосланган икки томонлама алоқаларимиз янада ривожланади ҳамда мустаҳкамланиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, Мустақиллик куни муносабати билан ўз номим ва элчихона ходимлари номидан Ўзбекистон халқини табриклайман ва мамлакатингизнинг янада гуллаб-яшнашини тилайман.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар