Гулистоннинг ўз гули бўлади

13:35 11 Январь 2019 Жамият
262 0

Фото: Аҳмадали Шерназаров, «Халқ сўзи»

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Энди Гулистон шаҳрида гулзорлар ташкил қилиш учун четдан гул сотиб олинмайди. Гап шундаки, беш турдаги 200 минг туп гул ниҳоллари Гулистон Давлат университети академик лицейининг бўш турган иссиқхонасида ўстириладиган бўлди.

Гул кўчатлари етиштириш шаҳарнинг ўзида йўлга қўйилиши туфайли аввал донаси 2-3 минг сўмдан сотиб олинган кўчат харажати нари борса минг сўмга тушиши кутилмоқда. Ортиқчаси вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларига етказиб берилиши натижасида эса бу кўрсаткич янада пасаяди.

“Энг муҳими, кўчатларни уринтирмай пешма-пеш экиш имкониятига эга бўламиз. Ниҳоллар босқичма-босқич ўстирилади ва бу баҳор, ёз ва ҳатто куз фаслида ҳам гулзорлар ташкил этилишини кафолатлайди ” дейди Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Зафар Умарқулов.

Эътиборлиси, ушбу лойиҳани амалга ошириш ва маҳаллий мутахассисларга гул кўчатлари тайёрлашни ўргатиш мақсадида гуллар шаҳри –Намангандан ёш ва малакали гулчи деҳқон Толибжон Набиев ишга таклиф қилинди.

Фото: Аҳмадали Шерназаров, «Халқ сўзи»

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019