Гулистонлик ўзи уйсиз тадбиркор аёл хайрия тадбирларини давом эттирмоқда

14:23 06 Март 2019 Жамият
683 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Аввал хабар берганимиздек, Гулистон шаҳрилик тадбиркор Дилфуза Мансурова мамлакатимиз бўйлаб хайрия тадбирлари ўтказмоқда. Саховатли аёл ушбу ниятини амалга оширишни январь ойида Қорақалпоғистон Республикасида бошлаган эди.

Бугун эса Самарқанд шаҳридаги 2-туғруқхонада бўлиб, 15 нафар кам таъминланган оила бекаларига чақалоқлар кийими тўпламларини туҳфа қилди.

Дилфуза Мансурова билан телефон орқали боғланганимизда, айни чоғда у Жиззах вилоятига йўл олганлигини маълум қилди. Айтишича, энди Ғаллаоролдаги туғруқхонада ҳам ана шу хайрли ишини амалга оширади.

Маълумот учун, Дилфуза Мансурова бошлиқ жамоа чақалоқлар тўплами (халқ тилида “конверт”) ҳамда болалар кийимлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. У кўпдан буён ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оилаларга, аёлларга баҳоли қудрат ёрдам бериб келмоқда. Жамоа аъзоларининг айтишича, Дилфуза одамларга яхшилик қилишни ҳаётининг мазмуни деб билади. Аммо уларнинг ҳам тасдиқлашича, саховатли аёлнинг ўзи ижара уйда истиқомат қилар экан.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019