Гулистондаги байрам тадбири Алишер Навоий бобомизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдан бошланди

16:42 21 Октябр 2019 Жамият
148 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Сирдарёликлар “Давлат тили ҳақида” ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллиги бағишланган тадбирларни тантанавор руҳда ўтказишмоқда.Хусусан, Гулистон шаҳрида ташкил этилган байрам улуғ бобомиз Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, ўзбек адабий тилининг асосчисига ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдан бошланди.

”Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган тантанали йиғилишда эса она тилимизнинг нафосати, бой имкониятлари, узоқ тарихи ва бошқа кўплаб жиҳатлари ҳақида гап борди. Сўнгра “Билимдонлар маскани”да Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғиёс Бойтоев ҳамда сирдарёлик санъаткорлар ижросидаги концерт намойиш этилди.

-Президентимиз қарорига биноан она тилимизга давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги умумхалқ байрами сифатида нишонланаётганидан беҳад хурсандмиз, -дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Норинисо Қосимова.- Зеро, тилимиз ҳам байроғимиз, рамзимиз, мадҳиямиз каби муқаддасдир, давлатимиз, халқимизнинг бебаҳо бойлигидир.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019