Номуснинг баҳоси 150 минг сўмми? Гулистонда фоҳиша қўлга тушди

22:06 22 Апрель 2020 Жамият
2253 0

Гулистон шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланаётган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 20 апрель куни соат 21:30 ларда Боёвут тумани Гулбоғ МФЙда доимий рўйхатда туриб, ўзи Гулистон шаҳар 4-мавзе «Бўстон» МФЙда яшовчи вақтинча ишсиз Я.Н. карантин қоидаларини бузгани аниқланган. У яшаш жойида Гулистон шаҳар «Сайқал» МФЙда яшовчи 1996 йилда туғилган вақтинча ишсиз фуқаро Ж.Ж. билан 150 минг сўм эвазига жинсий алоқа қилаётганда қўлга тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБтомонидан фуқаро Я.Н.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-модда 2-қисми, 190-модда 2-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Гулистон шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди.

Суд ҳукми билан ҳуқуқбузар Я.Н.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баробари, яъни 4.460.000 сўм миқдорида жарима, 190-моддаси 2-қисми билан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?