Гулистонда худди кинолардагидек босқинчилик содир этилди. “Роллар“дан бирида коллеж ўқувчиси

17:01 08 Ноябрь 2018 Жамият
1155 0
Иллюстратив фото

Ушбу воқеа кеча, 7 ноябрь куни Гулистон шаҳрида содир бўлди.

Мазкур шаҳарда яшовчи И.Ю.нинг уйига Ж. Б., коллежнинг (қайси коллежлиги айтилмаган) 3-босқич ўқувчиси Б.А., муқаддам судланганлар У.М. ва И.М.лар юзларига ниқоб кийиб олиб, бостириб кирган ҳамда уй эгасининг бошига ёғоч билан уриб, пул талаб қилган. Бу вақтда И.Ю.нинг турмуш ўртоғи бақирган.

Буни шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ички ишлар органлари ходимлари эшитиб қолган ва воқеа жойига етиб келган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида 3 нафар босқинчи қўлга олинган. Лекин биттаси, коллеж ўқувчиси Ж.Б. воқеа жойидан қочиб қолишга улгурган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган тезкор қидирув натижалари туфайли у бугун қўлга олинган.

И.Ю. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар