Гулистонда етти ёшли Маржона ва Шоҳрух Навоий бобомизга юксак эҳтиром кўрсатишди

15:04 07 Февраль 2019 Маданият
385 0

Фото: «Халқ сўзи»

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Буюк бобомиз, ҳазрат Алишер Навоийнинг таваллуд куни арафасида Сирдарё вилояти марказидаги ўзбекона меъморий услубда бунёд этилган “Билимлар маскани”да бўлиб ўтган тантанада Гулистон шаҳридаги 1-мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари гуруҳи улуғ шоирнинг “Фидо” ғазали билан айтиладиган қўшиқни ижро этдилар. Эътиборлиси, улар орасида эндигина етти ёшга кирган Маржона Ҳамидова ва Шоҳрух Жумабоевлар ҳам бор эди.

Тадбирда таниқли навоийшунос, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Ваҳоб Раҳмонов яқинда Навоий шаҳрида Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига бағишлаб ўтказилган 3-халқаро конференцияда 20 дан зиёд мамлакатлардан навоийшунос олимлар қатнашганлиги дунёда буюк бобомизнинг улкан адабий меросига қизиқиш жуда юқори эканлигини яна бир бор англатди деди. Мазкур анжуманга Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридан келган адабиётшунос олим, ношир Абдулло Руин томонидан “шеърият мулки султони”нинг 28 жилддан иборат куллиёти нашр қилинганлиги хусусидаги маълумоти ҳам иштирокчиларга мамнуният бахш этди.

– Юртимиз ҳам моддий, ҳам маънавий мерос ёдгорликларига бой,-дейди Гулистон давлат университети ўзбек тили ва адабиёти йўналиши талабаси Гўзалхон Маматқулова. - Шубҳасиз, улар орасида мана неча асрдирки, халқимиз номини бутун жаҳонга таратиб келаётган Навоий бобомиз қолдирган адабий мероснинг баҳоси тенгсиздир. Бунга сайёрамизнинг турли машҳур шаҳарларида ҳазрат шоиримизнинг ҳайкаллари қад ростлаб турганлиги, асарлари кўплаб тилларда мутолаа қилинаётганлиги ва илмий жиҳатдан ўрганилаётганлиги ҳам ёрқин далилдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019