Гулистонда 70 номдаги болалар китоблари нашриёт баҳосида сотилмоқда

09:51 26 Сентябр 2018 Жамият
1026 0
Фото: “ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Гулистонда бўлиб ўтаётган “Болалар китоби” кўргазмасида республика Матбуот ва ахборот агентлиги ташаббуси билан 70 номдаги янги китоблар нашриёт баҳосида савдога чиқарилди. Шунингдек, тадбирда яна 250 номдаги болалар адабиёти намуналари ҳам ёш ўқувчиларга тавсия қилинаётир.

“Кўргазма доирасида ўқувчиларнинг ижодкорлар билан учрашувларини ҳам ташкил этяпмиз. Шунингдек, ёш ҳаваскор қаламкашлар билан суҳбатлар ўтказилмоқда. Викторина ўйинида эса ўқувчилар ўзларининг китобхонлик даражаси қай даражада эканлигини синовдан ўтказмоқда”, - дейди вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Зебо Ҳайдарова

Айни пайтда республикамизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтаётган мазкур маърифий тадбир икки кун давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?