Гулистон шаҳридаги “Дўстлик” каналининг суви нега тўхтатилди?

13:46 26 Октябр 2018 Жамият
863 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Гулистон шаҳридан оқиб ўтувчи, ўзани Ўзбекистондаги “Фарҳод” гидроэлектростанцияси ҳудудидан бошланиб Қозоғистон Республикасида тугайдиган “Дўстлик” каналидан сув узатиш вақтинча тўхтатилди. Сабаби мазкур ирригация тармоғининг Сирдарё вилояти марказидаги қисмини бетонлаштириш ишларининг навбатдаги босқичига киришилди.

Бундан аввал каналнинг бир километрлик масофаси яхлит, 2 километр 360 метрлик қисмида икки қирғоқ бетонлаштирилган эди. Бугун ана шу кенг кўламли ишлар туфайли шаҳар маркази, 1 ва 2-мавзелар, Дўстлик қўрғони, Гулистон давлат университети ҳудудларида сизот сувлар анча пастлаб, ернинг мелиоратив ҳолати бутунлай яхшиланган. Қолаверса кўпқаватли уйларнинг ертўлаларида сув тўпланишига ҳам барҳам берилди. Бир вақтлар чивинлар макони бўлган канал атрофи ободолаштирилиб, сўлим хиёбонлар ташкил этилди.

Айни чоғда Toʻpalang HPD Water Construction унитар корхонаси томонидан каналнинг яна 1405 метрлик масофасидаги қирғоқларини нам ўтказмайдиган махсус цемент воситасида бетонлаштириш ишлари олиб бориляпти. Ушбу босқич бажарилгач, шаҳарнинг 3, 4, 5 –мавзеларида ҳам мелиоратив ҳолат янада яхшиланади.

Маълумот учун, “Дўстлик” каналининг илк ўзанини қазиш 1903 йилда бошланган, 1913 йилнинг 18 октябрида эса фойдаланишга топширилган. Ўшанда у орқали ҳозирги Боёвут тумани ҳудудидаги ерларга сув келтирилган. Мутахассисларнинг айтишича, ҳозир каналнинг бир йиллик сув ўтказиш қуввати 2,5 миллиард метр кубга тенг.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019