Гулистон шаҳар давлат хизматларида 1 ноябрдан бошлаб экспресс хизматлар йўлга қўйилади

15:09 29 Октябр 2019 Жамият
149 0

Энди Гулистон шаҳар давлат хизматлари марказида фуқароларга янада кенгроқ қулайликлар яратиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда экспресс-хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилмоқда. Ушбу янги хизмат тури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралда эълон қилинган “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарори асосида ва унга мувофиқ Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Низом асосида ташкил этилаётир.

Экспресс-хизматлар юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларига кўра мурожаат этувчининг манзилига чиққан ҳолда кўрсатилади.

Мазкур хизмат турларига махсус бланка расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлат хизматлари, давлат хизматларини кўрсатиш учун ҳужжатларни қабул қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш натижасига кўра тайёрланган ҳужжатларни мурожаат этувчи кўрсатган манзилга етказиб бериш кабилар киради. Мурожаат этувчи экспресс-хизматдан барча шаклда фойдаланиши ёки улардан бирини танлаши мумкин.

Экспресс-хизматлар ногиронлиги бўлган шахслар ва бориш қийин бўлган туманлар аҳолисига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган жадвалга асосан бепул кўрсатилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур имтиёздан фойдаланиш учун тегишли тарзда ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатлар асос бўлади. Мурожаат якка тартибдаги ёки жамоавий мурожаат кўринишида бўлиши мумкин. Якка тартибдаги мурожаат жисмоний ёки юридик шахсннинг ўзи учун, жамоавий мурожаатда икки ёки ундан ортиқ жисмоний шахс ёки юридик шахснинг икки ёки ундан ортиқ ходимларига экспресс хизмат кўрсатиш кўзда тутилади.

Экспресс хизмат учун тўлов жисмоний шахслар томонидан марказ ходими, банк кассаси ва электрон тўлов тизимлари орқали, юридик шахслар томонидан пул ўтказиш йўли билан ёки корпоратив пластик карта орқали амалга оширилади.

Мурожаат этувчи экспресс-хизматни олиш учун марказга шахсан ўзи келиб, телефон, веб-сайт ёки Телеграм-бот орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Давлат хизматларини кўрсатиш натижасига кўра тайёрланган ҳужжатларни мурожаат этувчи кўрсатган манзилга етказиб бериш мурожаат этувчининг ихтиёрий танловига асосан тезкор ва бошқа почта хизматлари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Отабек Мавлонбердиев,

Давлат хизматлари Агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019