Гулчеҳра Эшонқулова Голливудда қайси актёр билан роль ижро этиши мумкинлигини маълум қилди

14:47 29 Июль 2018 Маданият
368 0

Гулчеҳра Эшонқулова Инстаграм орқали мухлисларидан келган саволларга жавоб берди. Бу ҳақда «MyDay» наширининг маълумотларига асосланиб «Дарё» маълум қилмоқда.

Foto: instagram

Бугунги кунда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган актриса санъатдан бироз четлашган бўлса-да, унинг ҳаёти ва ижодига бўлган қизиқиш сўнгани йўқ.

Айни пайтда Гулчеҳра Эшонқулова 2 фарзандни тарбияламоқда.

Мухлис саволи: Агар Голливуддан сизга таклиф бўлса, қайси фильмда ва қайси актёр билан рол ижро этишни хоҳлар эдингиз?
Актриса жавоби: Режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг фильмида, турмуш ўртоғим билан.
Мухлис саволи: Тўйларда бошловчилик қиласизми (Бруклинда) ?
Актриса жавоби: Таклифларга биноан яқин орада ниятимиз бор.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар