Гул бир ён, ....ахлат бир ён

16:38 03 Апрель 2019 Жамият
487 0

Фото: «Халқ сўзи»

Мен Наманганни севаман. Чаманзор боғлари, гулга ошуфта инсонлари билан элга танилган мафтункор кентни бир кўрган киши яна кўргиси келади. Айниқса,шаҳар аҳли ва меҳмонлар қадами узилмайдиган Бобур номли маданият ва истироҳат боғининг жозибаси бошқача. Бироқ... бироқ унинг ҳуснига соя солаётган айрим нохуш кўринишлар ҳам учраб қоляптики, бунга асло тоқат қила олмайман.

Масалан, гулсайридаги истироҳатдан сўнг боғнинг жанубий қисмидаги дарвоза томонга йўл сола кўрманг. Йўлка четидаги контейнерга тўлдириб ташланган чиқиндилар таратаётган бадбўй ҳид димоғингизни эгаллаб олган гуллар ифорини қувиб, бурнингизга дастрўмол тутишингизга тўғри келади. Бу ердаги манзарага қараб тўпланган ахлат бир неча кунлаб олиб кетилмаслигига ишонч ҳосил қиласиз. Биргина бу эмас. Масканга жойлашган “Наманган ёшлар маркази” биносининг орқа қисмида уйилган қоғоз чиқиндилари ҳам дилингизни хира қилади. Бошқа томонда эса фақатгина “Гул байрами”да ишлов берилиб, қолган вақтда бўм-бўш турадиган ер майдонлари кўзга ташланади.

Боғда бугун – эрта ёзги мавсум бошланади. Тез орада “Гуллар байрами” дегандай. Бунақа пайтларда меҳмонлар билан тўлиб – тошадиган дилтортар гўшага хунук ҳолатлар сираям ярашмайди-да. Сиз нима дейсиз?

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. ”Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019