Грузия Ташқи ишлар вазири билан учрашув

15:36 12 Сентябр 2019 Жамият
40 0

2019 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техник, туристик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, парламентлараро мулоқотни чуқурлаштириш, қонун чиқарувчи органлар делегациялари алмашинувини фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Жорий йилда Ўзбекистон ва Грузия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши таъкидланди. Ўтган давр мобайнида дўстона муносабатларни ривожлантириш нуқтаи назаридан икки мамлакат учун ўзаро фойдали амалий ҳамкорлик даври бўлди. Хусусан, мамлакатларимиз ўртасида давлатлар ўртасидаги алоқаларни изчил мустаҳкамлашни таъминлайдиган қатор ҳужжатлар имзоланди ва амалга оширилди. Кўплаб соҳаларда, шу жумладан транспорт соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Масалан, жорий йил июль ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Грузия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилди.

Учрашувда Ўзбекистонда бошланган ислоҳотларнинг янги босқичи мамлакатимиз ташқи сиёсатининг очиқлигини, барча шериклар, шу жумладан Грузия билан ҳамкорлик кенгайишини таъминлаётгани қайд этилди.

Томонлар ўзаро манфаатдор бўлган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019