Green Card эгалари АҚШдан депорт қилиниши мумкин

14:04 23 Июль 2019 Дунё
480 0

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг янги таклифи мамлакатда қонуний тарзда муқим яшаб келаётган иммигрантларни депорт қилиш жараёнларини сезиларли равишда енгиллаштиради.

Улар ижтимоий имтиёз ва қулайликлардан фойдаланиб келаётган фуқаролар, жумладан, Green Card эгаларига ҳам тааллуқлидир. Айни пайтда ушбу давлат кам даромад топадиган инсонлар иммиграциясини чеклаш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб боряпти, деб ёзади Reuters.

Адлия департаментининг шу бўйича қарори лойиҳасида имтиёзлардан фойдаланиб келаётган инсонлар тоифаси кескин кенгайтирилади.

Ҳозирги қоидаларга кўра эса “жамиятга ортиқча юк” дея таснифланган АҚШнинг қонуний аҳолиси вакиллари ҳам депорт қилиниши мумкин. Яъни улар давлат кўмаги ва имтиёзларига ҳаддан ташқари кўп боғланиб қолган шахслардир. Бироқ амалиётда бундай ҳолатлар камдан-кам рўй беради.

Янги қарорда эса “жамият учун ортиқча юк” тушунчаси янада кенгайтирилади. У ўз ичига энди қатор имтиёзлар, хусусан, ёрдам пули, овқат талони, турар жой ёрдами ёки Medicardʼдан фойдаланиб келаётган иммигрантларни ҳам олади.

Ҳозирча ушбу режа дастлабки босқичда бўлиб, расмий давлат сиёсати ҳисобланмайди ва ўзи билан кўплаб суд даъволарини келтириб чиқариши мумкин.

Бироқ Трамп маъмурияти қонуний иммиграцияни чеклаш Қўшма Штатларга ноқонуний иммиграцияни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишларни тўлдиради деб ҳисобламоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019