Ғозғон ўз кенгаши ва депутатларига эга бўлади

11:28 30 Сентябр 2019 Жамият
83 0

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатлар бир қатор долзарб масалалар билан бирга халқ депутатлари Ғозғон шаҳар Кенгашини тузиш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқдилар.

Сессияда шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Ғозғон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси таркиби, халқ депутатлари Ғозғон шаҳар Кенгаши ҳузурида доимий комиссиялар ташкил этиш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, сессия ишида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округи чегараларини белгилаш, сайловни ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзоларини тасдиқлаш ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари сонини белгилаш, вилоят сайлов комиссияси таркибини тузиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар. Мазкур ҳамда кўриб чиқилган бошқа масалалар бўйича халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Темур ЭШБОЕВ,

(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019