«Ғўзапоя учунгина МЕҲНАТ қилардик»

17:07 12 Сентябр 2019 Жамият
117 0

Иллюстратив фото

Даладан уйга Янги йил совғаси билан борганим кечагидек ёдимда. Хотиним ажабланди. Болалар хурсанд бўлишди. Ўзим ҳам роса суюндим. Ахир инсоф юзасидан айтинг: қачон деҳқонга Янги йил совғаси берилган?

Гап совғада ҳам эмас, эътиборда. Туманимизда кластер усули асосида ишловчи корхона ташкил этилдию елкамизга офтоб тегди. Рўзғорга барака кирди. Мана, ўзимни олиб кўринг. Илгари фермер хўжалигида ишлардим. Далада юрардиму хаёлим уйда, бола-чақада, қора қозонда эди. Ўксинардим. Бунақада болаларимнинг орзу-ҳавасларини қандай қиламан, деган хавотирда яшардим. Негаки, маошнинг тайини йўқ эди. Фермер ҳиммати билан йилига бир маротаба уйга кирадиган 500 — 600 кило буғдой рўзғордан ортмасди. Бор умид бир парча томорқаю оғилдаги сигирдан эди. “Лоақал, молимга бир қоп ўт териб қайтаман” деган илинжда далага чиққанимиз ҳам рост. Қишлоғимиздагилар ўша дамларни эслаб, “Ғўзапоя учун ишлардик”, дейишади. Бу айни ҳақиқат.

Бугун яхши ишлаган киши кам бўлмаяпти. Меҳнатимизга яраша маош оляпмиз. Иссиқ овқат таъминоти йўлга қўйилган. Биз, сувчиларга резина этик, фонарлар тарқатилган. Дам олишимиз учун қурилган дала шийпонини кўрсангиз, ҳайрон қоласиз. Шинам, кўркам. Муҳими, меҳнатимиз қадр топди. Рўзғоримиз бут. Орзу-ҳавасларимизга етяпмиз. Иш излаб олис ўлкаларга боришга ҳожат қолмади. Билишимча, илгари корхонамизга қарашли 8 минг гектар майдонда деҳқончилик қилган фермер хўжаликларида атиги 450 киши ишлаган. Ҳозир эса уч минг беш юз киши меҳнат қилмоқда. Шунча кишининг қўлига дурустгина маош тегяпти. Рўзғорига қут-барака киряпти. Қисқаси, халқимиз бугун бахтли яшаши керак, деган эзгу ният рўёбини мен ҳаётимдаги шундай ўзгаришлар мисолида кўряпман.

Отабек ШАРИПОВ,

 Ромитан туманидаги «BCT CLUSTER AGROKOMPLEKS» 

масъулияти чекланган жамияти ишчиси.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019