Давлат органлари Ташқи ишлар вазирлигига ахборот беради

12:50 13 Декабрь 2018 Жамият
906 0

Фото: Х.Пайдоев / Халқ сўзи

Мунисхон Каримова, “Халқ сўзи Online”/Тошкент.  Ялпи мажлис давомида сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқди.

Қонун Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тузиш, ижро этиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва уларни тугатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Унда Ўзбекистон қонун ҳужжатлари тизимида халқаро шартнома мақоми, таянч тушунчалар мустаҳкамланмоқда. Соҳадаги терминлар ва таърифлар умумэътироф этилган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ келтирилмоқда, шунингдек халқаро шартномаларни тузиш тартиби аниқ тартибга солинмоқда. 

Қонунда халқаро шартномалар бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш механизмлари ҳам белгиланди. Эндиликда замонавий АКТдан фойдаланган ҳолда ягона электрон маълумотлар базасини яратиш, давлат органлари томонидан ҳар йили 31 декабрга қадар Ташқи ишлар вазирлигига халқаро шартномаларни бажариш тўғрисида ахборот юбориш, халқаро шартномалар ижроси ҳолати самарадорлигини баҳолаш, уларнинг тегишлича бажарилишини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш назарда тутиляпти. 

Сўзга чиққанлар қайд этганларидек, Қонун давлат органлари ишлари самарадорлигини, уларнинг жавобгарлигини ва улар томонидан ишлаб чиқиладиган ҳужжатлар сифатини оширишга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019