Гўшт муаммосини ҳал этиш учун Ўзбекистонга қандай чорвачилик модели керак – эксперт фикри

16:18 17 Сентябр 2019 Жамият
76 0

Россия Мол гўшти ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси бош директори Роман Костюк Спутник  мухбирига дунёнинг ривожланган давлатларида мол гўшти ишлаб чиқариш соҳаси қандай тузилгани ҳақида сўзлаб берди:

Унинг айтишича, бутун дунёда гўшт ишлаб чиқариш бу – ҳар бирида 50 тадан кўп бўлмаган қорамолга эга  кичик фермер хўжаликлари, ўнлаб йирик семиртириш базалари ҳамда бир-иккита йирик профессионал сўйиш корхонаси ўртасида тузилган ҳамкорлик асосида ташкил қилинган.

Бинобарин, чорвачилик ривожланган АҚШда гўшт ишлаб чиқариш саноати ҳар бирида 50 бош қорамолдан ортиқ бўлмаган 600 минг кичик оилавий фермалардан иборат. Қозоғистон ҳам ана шундай стратегияни миллий стратегия сифатида танлаган. Улар бир неча йил ичида 100 мингга яқин оилавий фермалар ташкил қилишмоқчи. Улар бир неча семиртириш базасига бириктирилган бўлиб, моллар маълум ёшга тўлганда семиртириб сўйиш учун базага топширилади. Қозоғистонда ушбу дастур 2018 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда.

Россия ҳам ушбу йўлдан бориб, кичик ҳудудий ва оилавий фермалар ташкил қиляпти,  уларга бир неча йирик интеграцион майдонлар атрофида ривожланиши, йирик бизнес билан ҳамкорлик қилиши учун шароитлар яратилаётир.

Шунинг учун ҳам бир неча кичик бизнесларни йирик бизнес билан бирлаштириб, уларнинг биргаликда ривожланишига дўстона қараладиган ягона соҳа – бу гўшт етиштириш мақсадида амалга оширилаётган чорвачиликдир. Бу ерда йирик семиртириш базалари кичик хўжаликлардан ёш молларни сотиб олиб, уларни семиртиради ва шу билан кичик хўжаликларни ривожлантириш учун ҳам шароит яратади.

Демак, Ўзбекистонга профессионал семиртириш ва сўйиш базалари керак. Ўшанда кичик фермер хўжаликлари мўътадил даромад билан таъминланган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистонда гўшт нархи ошиши масаласи қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ўшанда озуқа базалари, мутахассислар етишмаслиги ва энг катта муаммо – замонавий профессионал чорвачилик мажмуалари йўқлиги гўшт нархи ошишига сабаб бўлаётган бир неча омиллар қаторида келтириб ўтилган эди.

Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистонда оммавий тартибда етиштирилаётган чорва молларида суякка нисбатан гўшт миқдори камлиги ҳам таъкидлаб ўтилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019