Гўшт 28 минг, гуруч 3 минг сўм. Бозорларимизда нарх-наво қандай?

16:29 04 Март 2019 Жамият
603 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганишни давом этади.

Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 4 март ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти

28 000 сўмдан 40 000 сўмгача

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўшти 28 000 сўмдан 40 000 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.

Энг арзон нархлар бу ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Навоий шаҳри “Саҳоват” МЧЖга қарашли марказий бозори, “Фарҳод” бозори (Тошкент шаҳри)да, Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри), Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) кузатилди. 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан 40 000 сўмгача сотилмоқда.

Энг қиммат Урганч марказий деҳқон бозори, “Миробод“ деҳқон бозори ва Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) 30 000 – 40 000 сўм.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан 42 000 сўмгача

Пойтахт бозорларида 1 кг. қўй гўшти 28000 – 40000 минг сўмгача сотилмоқда.

Энг арзон нарх ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида - 1 кг. қўй гўшти нархи 28 000 – 33 000 сўм.

Энг қиммат нарх Юнусобод деҳқон бозори, “Миробод“ деҳқон бозори, Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 1 кг. қўй гўшти 38 000 – 42 000 сўм.

Товуқ гўшти

12 000 сўмдан 21 000 сўмгача

Энг қиммат нарх “Миробод“ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да - 18000 – 21 000 сўм

Энг арзон нарх Бухаро шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 12000 сўм

Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўштини ўртача 16000 сўмдан харид қилиш мумкин.

Гуруч

3 000 сўмдан 14 000 сўмгача

Энг қиммат ва энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори (Сурхондарё вилояти) – 3000 – 14000 сўм.

Ўсимлик ёғи

8 000 сўмдан 12 500 сўмгача

Энг арзон Урганч марказий деҳқон бозори, “Фарҳод“ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри), Фарғона марказий бозори (Фарғона вилояти)да – 8000 – 11500 сўм.

Энг қиммат нархлар “Миробод“ деҳқон бозори ва Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) - 12500 сўмгача

Ун

1 500 сўмдан 4000 сўмгача

Энг арзон Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори (Сурхондарё вилояти)да – 1 кг. 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Урганч Марказий деҳқон бозори – 3500 – 4000 сўм.

Шакар

4 400 сўмдан 5 500 сўмгача

Энг қиммат нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори (Сурхондарё вилояти)да, Фарғона марказий бозори (Фарғона вилояти)да – 5000-5500 сўм.

Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 4400 – 5000 сўм.

Тухум

350 сўмдан 650 сўмгача

Энг арзон нарх Қарши шаҳар “Ерқўрғон” деҳқон бозори (Қашқадарё вилояти), Юнусобод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 350 сўмдан 550 сўмгача.

Энг қиммат нарх Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Жиззах шаҳри марказий деҳқон бозори, Урганч Марказий деҳқон бозорида - 650 сўмгача.

Картошка

1 100 сўмдан 3 000 сўмгача

Картошканинг нархи баъзи бозорларда арзонлашган.

Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)– 1100 сўмдан 2200 сўмгача.

Энг қиммат нарх“Миробод“ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да бозорида 1 кг. картошка 3000 сўмгача.

Помидор

5000 сўмдан 18 000 сўмгача

Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)– 5000 сўмдан 15 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 10 000 – 18 000 сўмгача.

Хўжалик совуни

1 500 сўмдан 3 500 сўмгача

Энг арзон нарх Қарши шаҳар “Ерқўрғон” деҳқон бозори (Қашқадарё вилояти), Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозори, Урганч Марказий деҳқон бозорида, Фарғона марказий бозори (Фарғона вилояти)да – 1 500 сўмдан 2500 сўмгача.

Энг қиммат нарх Жиззах шаҳри марказий деҳқон бозори, Урганч Марказий деҳқон бозорида – 3000 – 3500 сўмгача.

Мамлакатимиз аксарият бозорларида сифатли хўжалик совунини 3000 сўмдан харид қилиш мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019