Гонконглик олимлар сунъий кўз ихтиро қилишди

22:12 23 Май 2020 Дунё
549 0

Гонконг фан ва технологиялар университети муҳандислари бионик кўз яратишди. Ҳозирги вақтда кашфиёт зарурий синовлардан ўтган бўлиб, бир қатор кўрсаткичларда инсоннинг кўриш қобилиятидан ҳам ошиб кетган.

Қурилма ёруғликка сезгир наносимчалардан тайёрланган уч ўлчовли сунъий тўр бўлиб, ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, симлар миянинг визуал кортексини тақлид қилади.Тўпланган визуал маълумотлар эса сенсорлар томонидан компьютерга узатилади.

Қурилманинг сезгирлиги инсоннинг кўриш органиданда юқори бўлиб, унга визуал ёруғлик ҳамда инфрақизил нурланиш ҳолатида ҳам ишлашга имкон беради. Яъни, зулматда ҳам кўришда давом этади.

Шу билан бирга, қурилма ёруғлик ўзгаришларига тез “жавоб қайтаради” ва қисқа вақт ичида ҳар қандай вазиятга мослаша олади.

Маълум қилинишича, сунъий кўзнинг тўр пардасининг ҳар квадрат сантиметрида 460 миллион наноўлчамли сенсорлар мавжуд. Одамнинг тўр пардасида эса ушбу кўрсаткич тахминан 10 миллионни ташкил этади.

Олимлар келажакда бионик кўзни инсоннинг кўриш тизимига улашни режалаштиришмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?