Ғолибларга танлов совринлар қатори Навоийнинг «Хамса»си ҳам совға қилинди

09:32 09 Октябр 2020 Жамият
199 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Жорий йилнинг 5 майидан 25 июнгача БМТТДнинг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» лойиҳаси доирасида болалар орасида «Оилам учун давлат хизматлари» мавзусида онлайн расмлар танлови бўлиб ўтди.

Танловда республикамизнинг барча ҳудудларида яшаётган болалар 6-9 ва 10-14 ёш тоифаларида иштирок этишди. Танлов ғолиблари орасида сирдарёлик ўқувчилар, кучли йигирматаликка кирган Цитора Султонова “Amazfit” ақлли соатини, 10-14 ёш тоифасида 3-ўринни эгаллаган Мубина Ахророва Samsung Galaxy А31 телефонини қўлга киритди.

Шунингдек, ҳар иккала ғолибга экосумка, термос, пенал, рангли қаламлар тўплами, расм альбоми, кепка, флешка ҳамда ҳазрат Алишер Навоийнинг «Хамса» ва Жон Толкин асарлари тўплами тақдим этилди.

— Мазкур танлов мамлакатимиз аҳолисини Давлат хизматлари агентлиги ҳамда ҳудудлардаги Давлат хизматлари марказлари фаолияти тўғрисида хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди. - дейди агентликнинг Сирдарё вилояти бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси етакчи маслаҳатчиси Дилфуза Жарбекова. –Республика миқёсида ўтказилган мазкур танловда давлат хизматларидан фойдаланишни ўз тасаввуридан келиб чиқиб, расмда акс эттирган ҳар иккала ғолиб Мирзаобод туманидаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчиларидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?