Ғофур Раҳимов истеъфосидан сўнг бокс Токио Олимпиадаси дастурига қўшиладими?

10:43 28 Март 2019 Спорт
652 0

Кеча Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро олимпия қўмитаси(ХОҚ)нинг навбатдаги мажлиси бошланди. Ушбу йиғилиш эртага якунига етади. Бу ҳақда news.21.by манбаси хабар берди.

Унда бокс спорт турини “Токио-2020” Олимпиада ўйинлари дастурида сақлаб қолиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Халқаро бокс уюшмаси(AIBA) мақоми масаласи эса 28 март куни кўриб чиқилади. Шу куни махсус комиссия ташкилотда олиб борилган ислоҳотлар ҳақида ҳисоботни тақдим этади.

ХОҚ 2018 йил 30 ноябрь куни бўлажак Олимпиада ўйинларида бокс турнирини ўтказиш режаларини “музлатиб” қўйган эди. Бу Ғофур Раҳимовнинг AIBA президенти этиб сайланишига жавобан қилинганди. Буни ХОҚ Ғ.Раҳимов АҚШ молия вазирлиги санкциялари қўлланиладиган шахслар рўйхатига киритилгани билан изоҳлаган.

Ўтган ҳафта, Ғофур Раҳимов AIBA президентлигидан истеъфога чиққанини маълум қилди.

25 март куни Россия Бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев AIBA президентлиги лавозимига номзодини илгари суриши мумкинлигини маълум қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019