Ғофиржон Мирзаев: «Осон эмас жаҳон ичра давлат қуриш»

16:31 01 Август 2019 Жамият
243 0

Хабар берганимиздек, медиа-тур қизиқарли мулоқотлар асосида давом этяпти. 

Тушликдан сўнг Сирдарё вилоят ҳокими журналистлар билан учрашди. Учрашув вилоят марказида қад ростлаган меҳмонларни қабул қилиш биносида ўтказилди. 

- Бу муҳташам бино бир йил давомида қуриб битказилди, - дейди вилоят ҳокими учрашувда. - Сизлар энг бахтли инсонларсизлар. Негаки, бино битгач биринчи меҳмонимиз сизлар бўлдиларингиз. Илгари вилоятимиз чўлга қиёсланарди. Бугун эса, аксинча, обод масканга айланмоқда. «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Обод марказ» дастурлари бунда муҳим ўрин тутмоқда. Яна икки йилдан кейин ҳудуд бутунлай ўзгаради. Биз инвестиция киритиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жиддий ишлаяпмиз. Бундан 2-3 йил илгари 8 туман дотацияда эди. Бугун ишни тўғри ташкил қилганимиз учун вазият ўзгарди, яъни биргина ўтган йили давлат бюджетига 3 млрд.га яқин маблағ туширдик. Бу йил ЯИМни 1,5 трлн.га етказишни кўзлаб турибмиз. Қолаверса, йилякунина қадар 178 млн. доллар инвестиция киритмоқчимиз. Бу борадаги режа дастлабки олти ойда қарийб 60 фоизга бажарилди. Бу вилоятнинг 850 мингдан ортиқ аҳоли фаровонлиги учун муҳимдир.

Ҳоким ўз сўзида пастда ишлаш қийинлигини, лекин шундай бўлсада Президентимиз томонидан берилаётган барча топшириқни бажаришни айтиб ўтди. Жумладан, шундай деди: «Осон эмас жаҳон ичра давлат қуриш....»

Ҳоким учрашувни якунлар экан, шу йил сентябрда бир қатор йирик форумлар ўтказилишини ва уларда иштирок этиш учун таклиф қилди. Шунингдек, вилоятда амалга оширилаётган ишларни ёритишда журналистларга суянишини таъкидлади.

Медиа-тур давом этмоқда.

Раҳим Шерқулов,
Аҳмадали Шерназаров,
«Халқ сўзи Онлайн».


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019