GM Uzbekistan автомобилларини масофадан туриб, мобиль иловалар орқали сотиб олиш имконияти яратилади

15:55 30 Июль 2018 Иқтисодиёт
327 0
Фото: GM Uzbekistan

Келажакда GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларни уйдан чиқмасдан туриб сотиб олиш имконияти яратилади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов Халқаро пресс-клубда ташкил этилган йиғилиш вақтида маълум қилди.

“Албатта автомобилларни сотиш тизимида муаммолар етарлича. Келгусида буни бартараф этиш чораларини ўйлаб кўряпмиз. Бир нарсани айтишим мумкин, келгусида сиз автомобилларни уйдан чиқмасдан туриб, мобиль қурилмангиздаги махсус дастур орқали сотиб олишингиз мумкин бўлади. Худди мана шу даражага чиқамиз. Бунга шахсан ўзим ваъда бераман“, деди Умурзоқов.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Умурзоқов 2019 йилда автомобиллар нархи арзонлашиши ҳақида маълумот берганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар