«GM Uzbekistan»нинг қайси автомобилларини бир кунда автосалондан олиб кетиш мумкин?

15:26 26 Август 2018 Жамият
1528 0

«GM Uzbekistan» АЖ барча дилерлик тармоқларида мижоз тўлов қилган заҳоти олиб кетиши мумкин бўлган автомобиллар мавжудлиги ҳақида эслатиб ўтди.

Компания матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу хизмат орқали харидор ўзининг автомобилини атиги 45 дақиқа ичида расмийлаштириб, олиб кетиши мумкин. 

Айни вақтда компаниянинг дилерлик тармоқларида «45 дақиқада Автомобиль!» дастурида Spark, Laсetti (CNG) ва Cobalt русумидаги 2259 дона автомобиль савдога қўйилган қўйилган.

Айнан мана шу уч русумдаги автомобилларга 100 фоизлик тўловни амалга оширган ҳолда бир кундаёқ машинани олиб кетиш мумкин бўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар