GM-Uzbekistanга 1,4 минг доллар эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

11:13 24 Май 2018 Жамият
2252 0
Фото: uiamp.org.ua

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида пора эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хабарда ёзилишича, Андижон механика заводи ишчиси А. фуқаро Г.дан унинг таниши Р.ни “GM-Uzbekistan” АЖда юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу корхонага ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019