GM Uzbekistan жорий йил охирига қадар яна бир моделни ишлаб чиқаришни тўхтатади

12:18 01 Июнь 2018 Иқтисодиёт
1476 0
Фото: buxoroavto.uz

Асака автомобиль заводи 2018 йил охиригача Chevrolet Captiva автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатади.

Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси Умиджон Салимовга асосланиб kun.uz ёзмоқда.

“Ҳозирда Captiva ўрнини босадиганлар тайёрланмоқда. Машина ўз ҳаёт циклининг охирига яқинлашмоқда. Йил охиригача уни чиқаришни тўхтатамиз”, - деган Салимов.

Ўзбекистонда Captiva 2007 йил октябрь ойидан бери ишлаб чиқарилмоқда.

Олдинроқ GM Uzbekistan Matiz ишлаб чиқаришни тўхтатаётгани хабар бергандик.

Ушбу синфдаги автомобилларга бўлган эҳтиёж Spark русумини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали қопланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019